Буюк Британиянинг Шарқий Суссекс минтақасида Ла-Маншда чўмилаётган беш нафар эркак чўкиб кетди. Бу ҳақда, Қироллик қутқарув хизматига асосланиб, Sky News телеканали маълум қилмоқда.
Дастлаб қутқарувчилар уч кишини сувдан чиқариб олди, лекин уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Кейинроқ Камбер Сандс пляжида яна икки тана топилди. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.
Воқеанинг сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)