Корея Республикасида вабога йўлиқиш билан боғлиқ иккинчи ҳолат қайд этилди. Мамлакат жанубидаги Кёнсан-Намдо провинциясида 73 ёшли аёл вабога чалингани аниқланди, деб хабар беради «ТАСС».
Хасталикка йўлиқиш сабаби сифатсиз денгиз маҳсулотларининг истеъмол қилиниши эканлиги айтилмоқда.
Бир муддат илгари Жанубий Кореяда 15 йилдан буён биринчи марта вабога йўлиқиш ҳолати қайд қилингани маълум бўлди. Вабога йўлиққан 59 ёшли одам жорий йилда чет элга чиқмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)