Италиянинг футбол бўйича барча лигалари мамлакатнинг марказий қисми – Умбрия ҳудудида содир бўлган зилзила қурбонлари хотирасига 1 дақиқа сукут сақлаш билан бошланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Европа Лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинлари доирасидаги «Црвена Звезда» (Сербия) — «Сассуоло» (Италия) ўртасидаги Белграддаги учрашув олдидан ҳам 1 дақиқалик сукут сақланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда юз берган зилзила қурбонлари сони 247 кишига етган. Мамлакатда қурбонлар хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)