Air India авиакомпаниясининг АҚШга парвоз қилаётган йўловчи самолёти Қозоғистонга шошилинч қўнди. Бу ҳақда India Today нашри маълумотига таяниб, Kazakhstan Today хабар бермоқда.
25 август тонгги 8:00 атрофида Air India компаниясининг бортида 300 га яқин йўловчиси бўлган, Мумбайдан Ньюаркка учаётган рейси Қозоғистоннинг халқаро аэропортларидан бирига қўнди.
Нашрнинг маълум қилишича, самолётнинг сигнализацияси ишга тушгандан сўнг Boeing-777-300 ER Қозоғистонга йўналтирилган. Бунга баъзи техник носозликлар сабаб бўлган.
Ҳодисадан бироз вақт ўтиб, авиакомпания йўловчиларни белгиланган пунктга етказиш учун қўниш жойига яна бир самолётни юборди.
Ҳозирда мутахассислар ҳаво кемасини ўрганмоқда. Барча йўловчилар хавф-хатардан холи.
Изоҳ (0)