Бразилия сенати 25 август куни мамлакат президенти Дилма Руссеффнинг импичменти бўйича ишни кўриб чиқа бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жараёнга Бразилия федерал олий суди раҳбари Рикарду Левандовски раислик қилмоқда. 30–31 август куни ўтиши кутилаётган якуний овоз беришда жами 81 сенатор иштирок этади. Агар улар импичментни ёқлаб чиқса, Руссеф бир умрга ҳокимиятдан четлаштирилади.
Импичмент жараёни мухолифат ташаббусига кўра бошлаб юборилган эди. Мухолифат мамлакат президентини солиқ сиёсатини суиистеъмол қилишда ҳамда ўз сайловолди кампаниясида бюджет маблағларидан фойдаланишда айбламоқда.
Изоҳ (0)