Япониянинг Тиба префектурасида жойлашган маросимлар бюроси мутахассислари марҳумларнинг хабарларини «тутиб олиш» имконини берувчи Spot message дастурини яратди. Бу ҳақда The Japan Times маълумотига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Вафот этган одамдан у ҳаётлигида ёзиб олинган хабарни олиш учун смартфон билан қабристон ёки ўша инсон учун қадрли бўлган жойга бориш етарли бўлади. Исталган фойдаланувчи ўз яқинлари ёки дўстлари учун ўзининг ўлимидан кейин кўриш мумкин бўладиган медиафайллар тўпламини яратиши мумкин.
Ёзиб олинган тасвирлар ҳақиқий манзара фонида, камера қурилмаси ёқилгандан кейин акс этади.
Дастурни яратган компания президенти Есиюки Катори вафот этган инсонларнинг ҳаёти ҳақидаги хотираларни сақлаб қолиш билан боғлиқ азалий орзусини амалга оширганлигини тан олди.
Ҳозирда дастурни Android’дан юклаб олиш ва текинга ўнта хабарни яратиш имкониятини қўлга киритиш мумкин.
Изоҳ (0)