Туркия қўшинлари томонидан Суриядаги Жараблус шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Сурия Курдистони ўз-ўзини бошқариш идорасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳукумат тарқатган баёнотга кўра, Жараблусни 3 минг киши тарк этиб, Манбиж шаҳри тарафига қочган.
Илгарироқ Туркия Сурия ҳудудида ИШИДга қарши ҳарбий операция бошлагани маълум қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Мавзуга оид:
- ОАВ: Туркия махсус бўлинмалари Сурия ҳудудига кирди
- Туркия танклари ва самолётлари Суриядаги ИШИД марраларига зарбалар берди
- Эрдўғон: Туркия Суриядаги ҳарбий операцияни террорчилар ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиш учун бошлади
- Туркия Россия, АҚШ ва Эронни Сурияда операция бошлаганидан огоҳлантирди
- Сурия Туркияни мамлакат суверенитетини бузишда айблади
Изоҳ (0)