Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) 2008 йилги Пекин Олимпиадасида олинган допинг намуналарини қайта текшириш натижасида тўрт нафар қозоғистонлик спортчининг қонида допинг борлигини аниқлади. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Допинг намуналари ижобий натижа кўрсатган оғир атлетлар орасида Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Россия ва Украина вакиллари ҳам бор. IWF қоидаларига мувофиқ, уларнинг бари текширув ишлари якунлангунига қадар барча мусобақалардан четлаштирилади.
Изоҳ (0)