Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Польша-Қозоғистон иқтисодий форумида чиқиш қилар экан, польшалик ҳамкасби Анжей Дудага транспорт коридори масаласида Россия билан уч томонлама шартнома имзолашни таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Иқтисодий ҳамкорлик бир оғир масалага — транспортга бориб тақалади. Қозоғистондан Польшага бориш масаласига. Анъанавий йўналиш — Россия орқали», — деди у.
Шундан сўнг у Дудага мурожаат қилди:
«Келинг, бугун ташаббус билан чиқамиз, Россияга мурожаат қилиб, ҳеч бўлмаганда транспорт бўйича уч томонлама шартнома устида иш бошлаймиз».
Бундан ташқари, Назарбоев айни пайтда икки давлат ўртасида авиалоқа ўрнатиш масаласи ҳал қилинаётганини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)