Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Навоий вилоятида ҳам бир қатор ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Жумладан, Конимех туманидаги «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси фойдаланишга топширилди. Замонавий бино маҳалла фаоллари, хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси, профилактика нозири, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Кармана туманидаги «Деҳгарон», Конимех туманидаги «Бирлик» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам янги биноларга кўчиб ўтди.
Изоҳ (0)