АҚШ расмийлари гўёки Россияга алоқадор хакерлар The New York Times газетаси ва Американинг бошқа ОАВлари журналистларининг компьютерларига ҳужум қилган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Американинг CNN телекомпанияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Телекомпания манбаларининг таъкидлашича, Россия махсус хизматлари учун ишловчи хакерлар The New York Times ва бошқа ОАВлар журналистларининг компьютерларига бир қатор киберҳужумларни амалга оширган.
Федерал қидирув бюроси ва Американинг бошқа агентликлари охирги ойларда қайд этилган компьютер тизимларига бостириб киришлар юзасидан суриштирувни бошлаган.
CNN’нинг қайд этишича, ушбу босқичда терговчилар мазкур ҳужумлар ортида Россия Федерацияси разведка хизматлари турибди ва россиялик хакерлар Демократик партия билан боғлиқ ташкилотларни нишонга олмоқда деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)