23—24 август кунлари Тошкентга Рига техника университети Халқаро бизнес ва божхона институти ходимлари, Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича ҳамкорлик дастури (БОМКА) экспертлари Лиана Супе ва Илья Афанасьев ташриф буюради. Бу ҳақда БОМКА дастурининг «Дарё»га келиб тушган пресс-релизида маълум қилинди.
Миссиянинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтини божхона мутахассисларини тайёрлашда масофадан туриб ўқитиш концепциясини амалга оширишда қўллаб-қувватлашдан иборат.
Экспертлар Олий ҳарбий божхона институти вакиллари билан биргаликда масофавий таълим дастури мазмуни ва уни жорий этишнинг техник ечимини муҳокама қилади ҳамда қурилмани синовдан ўтказади.
Шунингдек, таълим дастурининг таркибий қисми бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда Рига техника университети ва Олий ҳарбий божхона институти ўртасида масофавий таълимни жорий этиш ва амалга оширишнинг календарь режаси ишлаб чиқилади.
БОМКА дастури Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)