Спорт арбитраж суди (CAS) Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада давомида жами 28 та ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич рекорд сифатида қайд этилди. Ишларни кўриб чиқишнинг аввалги рекорди 2000 йили Сиднейда бўлиб ўтган Олимпиадада қайд этилган.
Хабарда қайд этилишича, 28 та ишдан 16 таси россиялик спортчиларнинг Рио–2016 Олимпиадасида иштирокига рухсат берилиши билан боғлиқ.
Изоҳ (0)