Шотландиянинг «Селтик» футбол жамоаси мухлислари фаластинликларга 45 минг фунт стерлингдан ортиқ хайрия маблағлари йўллайди. Бу ҳақда, Sky Sports телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу маблағ ихтилоф зонасида яшаётган фаластинликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи жамғармага хайрия қилинади.
Илгарироқ Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Селтик»нинг «Хапоэл»га (Исроил) қарши учрашувида шотландиялик мухлислар Фаластин байроқларини кўтариб чиққани боис УЕФА жамоага қарши иш очган эди.
Жавоб учрашуви 23 август куни Исроилда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)