Россия олимпия терма жамоасининг самолёти баҳайбат матрёшкани бортга олиб кириш вақтида учралган қийинчилик туфайли Рио-де-Жанейродаги аэропортдан ўз вақтида учиб кета олмади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс»га таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, рейс уч соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди. Аввалроқ йўловчиларга Риодаги аэропортда самолётларнинг кўпайиб кетгани туфайли рейс ярим соатга қолдирилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)