Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар футзал бўйича Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон термаси Италияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футзал ассоциацияси матбуот хизмати.
Италияликлар билан баҳс 7 сентябрь куни, Кали шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эрон, Португалия ва Испания термалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Терма жамоа Португалия ва Испания билан ўйинлардан кейин Италия билан беллашувга қадар Испанияда 3 кунлик йиғин ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича ЖЧ–2016 мусобақасининг «А» гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама термаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)