Жиззахда мустақиллик байрами арафасида «Жиззах китоб олами» маънавий-маърифий мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажмуанинг очилиш маросимида ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжини қондириш, китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларни ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан барпо этилган мажмуада Ўзбекистон нашриётларида чоп этилган 20 минг нусхадан зиёд турли китоблар сотилмоқда.
Алоҳида болалар бўлими, мавзулар бўйича пештахталар, кўргазмалар ташкил этилгани харидорларга манзур бўлмоқда.
Изоҳ (0)