Жанубий Кореяда 15 йилдан бери илк маротаба вабо билан хасталаниш ҳолати қайд этилди. «ТАСС»нинг мамлакат хасталикларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш марказига асосланиб билдиришича, хасталикка чалинган фуқаро Кванжу шаҳрида истиқомат қилади.
Айни пайтда тиббиёт ходимлари инфекция манбасини аниқлаш мақсадида эпидемиологик тадқиқотлар олиб бормоқда. Миграцион хизмат маълумотларига қараганда, вабога йўлиққан 59 ёшли киши жорий йилда чет элга чиқмаган.
Айни пайтда мижоз карантинга олинган. Унинг қариндошлари орасида хасталанганлар қайд қилинмади.
Изоҳ (0)