Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 23 август куни Тошкент вақти билан 20:00 да XXXI ёзги Олимпиада пойтахти – Рио-де-Жанейро шаҳридан қайтиб келади.
Мамлакат делегациясини аэропортдан керакли манзилгача етказиш учун махсус тайёргарлик кўрилмоқда. Тошкентга буюртма орқали олиб келинган икки қаватли Higer автобуслари олимпиячиларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилмоқда.
«Sports.uz» интернет-нашри Ўзбекистон делегациясини кутиб олишга ҳозирланаётган автобусларнинг тайёргарлик жараёнидан фотосуратларни тақдим қилди.
Автобусларнинг бир томонида «Биз сиз билан фахрланамиз», иккинчи томонида «Ўзбекистон келажаги буюк давлат» деб ёзилган.
Изоҳ (0)