Япония, Хитой ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлари 24 август куни Япония пойтахтида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Япония ташқи сиёсат бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«ТИВ раҳбарларининг учрашуви 24 август куни Токиода бўлиб ўтади. Вазирлар, шунингдек, 23 август куни кечқурун кечки овқатни бирга ўтказади», — дейилади хабарда.
Ушбу музокаралар уч томонлама саммитга тайёргарликнинг босқичларидан бирига айланиши лозим. Жорий йилнинг январида Япония бош вазири Синдзо Абэ парламентда сўзлаган нутқида ушбу йилда олий даражадаги шу каби учрашувни ўтказишга эришиш умидини билдирган эди.
Охирги марта учта мамлакат ТИВ раҳбарлари 2015 йилнинг мартида Сеулда музокаралар ўтказган эди.
Изоҳ (0)