Канаданинг Виктория шаҳрида Бандида лақабли мушук ёнидан ўтиб кетаётган етти питбуль ва уларнинг эгасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида итлар ва уларнинг эгаси бўлган аёл жароҳатлар олди. Аёл кечани шифохонада ўтказди.
Бандиданинг эгаси ўз мушугидан бундай ғазабни кутмаганини тан олди. Аёлнинг айтишича, итлар унинг боласига жуда яқинлашган. Бундан хавфсираган мушук питбулларга ташланган.
Муаммо тинч йўл билан ҳал бўлди — Бандиданинг эгаси питбулларнинг эгасига 222 долларлик чек ёзиб берди.
Изоҳ (0)