АҚШнинг Огайо штатида очиқ осмон остидаги концерт вақтида автомобиль оломон устига ҳайдаб кетилди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 21 август, якшанба куни Парма шаҳрида юз берди. 74 ёшли ҳайдовчи аёл автотураргоҳдан чиқиб кетаётганда тормоз педалини газ педали билан адаштириб юборди.
Полициянинг маълум қилишича, ҳайдовчи аёл рақс майдончасига чиқиб кетди ва оломонга урилди.
Хабарда қайд этилишича, ҳалокатдан сўнг уч нафар жароҳатланган кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Олти киши шифохонага ётқизилган, шулардан икки нафари жиддий жароҳатлар олган.
Изоҳ (0)