«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига мувофиқ болаларни Ўзбекистон ва хорижий клиникалар ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштиришга кўмаклашиш бўйича тиббиёт дастурларини амалга оширмоқда. Жумладан, фонд, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Friendsdorf International халқаро ташкилоти кўмагида Германияга юборилган 13 бола даволаниб қайтди, дейилади ЎзА хабарида.
Фонднинг Friendsdorf International халқаро ташкилоти билан ҳамкорлиги самарасида 2002–2016 йилларда 320 дан зиёд ўзбекистонлик болага Германия клиникаларида зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. 2016 йилда «Текис оёқлар» лойиҳаси доирасида туғма ортопед хасталиклари билан касалланган 15 ёшгача бўлган 128 бола операция қилинди.
Изоҳ (0)