Ўзбекистонлик таэквондо устаси Дмитрий Шокин Рио—2016 Олимпиадасидаги учинчи жангида нигерлик Иссуфу Абдулраззоққа қарши татамига чиқди.
80 килограммдан юқори вазнга эга бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шокин 1/8 финалда хитойлик рақибини мағлуб этганди, чорак финалда эса кубалик Рафаэль Кастилодан устун келди.
Нигерлик спортчига қарши бўлиб ўтган финал остонасидаги жанг Дмитрий Шокиннинг 2:8 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди. Шу тариқа Нигер мамлакати спортичиси финал чиптасини қўлга киритди.
Энди Шокин Рио—2016 бронзасини қўлга киритиш учун жанг қилади.
Изоҳ (0)