Ўзбекистонлик таэквондо устаси Дмитрий Шокин Рио—2016 Олимпиадасидаги иккинчи жангида ҳам зафар қучиб, ярим финал чиптасини қўлга киритди.
80 килограммдан юқори вазнга эга бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шокин 1/8 финалда хитойлик рақибини мағлуб этганди, чорак финалда эса кубалик Рафаэль Кастильодан устун келди.
Жангнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча дақиқаларда олтин очко қоидаси ишга тушди ва унда рақибидан фаолроқ бўлган Дмитрий Шокин ярим финалда жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Изоҳ (0)