Ўғрилар Мексика қамоқхонасида АҚШ ҳукуматига топширилишини кутаётган наркобарон Хоакин Гусманнинг ўғли Хесус Альфредо Гусман Саласарни озод қилди. Бу ҳақда 20 август, шанба куни Rio Dose газетаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
15 август, душанба куни Мексика ғарбидаги Пуэрто-Вальярта курорт шаҳрида ўғирлаб кетилган яна беш киши ҳам қўйиб юборилди.
Маҳаллий ҳукумат ушбу маълумот юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ етти нафар қуролланган шахс Пуэрто-Вальярта шаҳридаги ресторанга бостириб кириб, олти кишини асирга олгани ҳақида маълум қилинган эди. Кейинроқ прокуратура ўғирланганлар орасида наркобароннинг ўғли ҳам борлигини аниқлади.
Изоҳ (0)