Рио—2016 Олимпиадасининг 97 килограммгача бўлган эркин курашчилари ўртасидаги турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди.
Чорак финалда ўзбекистонлик спортчидан устунлик қилган озарбайжонлик Хетаг Газюмов финал йўлланмасини қўлга киритиб, Магомед Ибрагимовга медаллар учун курашни давом эттириш имконини яратди.
Озарбайжонлик спортчи Рио олтин медали учун америкалик Кайл Снайдер билан кураш тушади. Магомед Ибрагимов эса бронза медалини олиш учун ярим финалда мағлуб бўлганлардан грузиялик Элизбар Одикадзе ёки украиналик Валерий Андрейцевлардан бирига рақиб бўлади.
Изоҳ (0)