АҚШнинг Коннектикут штатидаги Брижпорт шаҳрида содир бўлган отишмада 13 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жабрланганларнинг 11 нафари эркаклар, икки нафари аёллардир. Аёллардан бири оғир аҳволда. Дастлабки маълумотга қараганда, зиёфат иштирокчиларини ўққа тутганлар сони икки киши эди. Уларнинг мотивлари маълум эмас.
Бир муддат илгари Алабама штатида беш киши ўлдириб кетилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)