Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинидаги Спайкер ҳарбий базасидаги қотилликларда айбдор деб топилган бир неча ўн киши қатл қилинди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Июль ойининг охирида Ироқ кассация суди Тикритда 1700 аскарларнинг ўлдирилишида айбдор 40 кишига нисбатан чиқарилган қатл ҳукмини тасдиқлади. Ишни синчиклаб кўриб чиққан суд айбланувчиларнинг апелляциясини рад этди. Шу тариқа, 18 февраль куни Бағдод жиноий ишлар бўйича суди чиқарган ҳукм ўз кучида қолди.
2015 йилнинг март ойида Тикрит шаҳри озод қилингач, унинг чекка ҳудудларида Ироқ аскарларининг бир нечта оммавий қабрлари топилди. Бир муддат илгари террорчилар қўлига 1700 аскар — Спайкер базасидаги ёзги курсларнинг тингловчилари асир бўлиб тушган эди. Қабрлардан чиққан қолдиқлар террорчилар томонидан қийнаб ўлдирилган ана шу аскарларга тегишли эканлиги исботланди.
Изоҳ (0)