Рио—2016 Олимпиада дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларининг -97 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон вакили Магомед Ибрагимов бронза медали учун ўтиш ўйинининг иккинчисида ҳам ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди.
Магомед Ибрагимов бронза медали учун ўтиш баҳсида аввал озарбайжонлик Хетаг Газюмовни, кейин эса украиналик Валерий Андрейцевни мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқди.
Мазкур медаль Ўзбекистон делегацияси учун ҳисоб бўйича еттинчиси бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳисобида 4 та олтин ва 2 та кумуш медали бор.
Изоҳ (0)