Рио—2016 Олимпиадасининг 97 килограммгача бўлган эркин курашчилари ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов чорак финал чиптасини қўлга киритди.
Саралаш мусобақасида унинг Гвинея-Бисаудан бўлган рақиби гиламга чиқишдан бош тортган бўлса, 1/8 финалда нигериялик Сосо Тамарау Магомеддан 0:13 ҳисобида енгилди.
Ўзбекистон номидан гиламга чиқаётган Магомед Ибрагимов Рио медаллари учун курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)