Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ихтиёр Наврўзов мусобақадаги иштирокини 1/8 финалдан бошлади.
65 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада унинг биринчи рақиби келиб чиқиши доғистонлик бўлган Баҳрайн спортчиси Адам Батиров эди.
Кураш асосий вақтда 7:7 ҳисоби билан ўз якунига етди. Мусобақа регламентидан келиб чиқиб, сўнгги баллни ўзбекистонлик спортчи олгани учун ҳам у иштирокини чорак финалда давом эттирадиган бўлди.
Изоҳ (0)