Яқин ярим йил ичида Туркия Суриядаги ихтилофни бартараф этиш йўналишидаги хатти-ҳаракатларини фаоллаштиради. Бу ҳақда 20 август куни бош вазир Биноли Йилдирим баёнот берди, деб маълум қилмоқда «Ведомости».
«Бизнингча, қон тўкилишини тўхтатиш лозим, айбсиз инсонлар ҳалок бўлмоқда», — деди Йилдирим.
«Айнан шу туфайли Туркия янада фаолроқ бўлади, яқин олти ой ичида вазият ёмонлашишини тўхтатишга ҳаракат қилади», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)