Туркия ҳукумати Миср билан муносабатларни яхшилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Биз Миср билан иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожлантиришимиз лозим, деб ҳисоблаймиз», — деди у.
Анқара ва Қоҳиранинг муносабатлари 2013 йилда, ҳарбий тўнтариш туфайли президент Муҳаммад Мурсий ағдарилганидан сўнг кескин ёмонлашган эди.
Изоҳ (0)