Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Рио—2016 Олимпиадасининг 67 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги турнирнинг чорак финалида озарбайжонлик Фарида Азизовага қарши баҳс олиб борди.
«Sports.uz»нинг маълум қилишича, мазкур беллашув озарбайжонлик спортчининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Нигора Турсунқулова эса айнан чорак финалда ўз иштирокини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи нимчорак финалда швециялик Элин Йоханссонни мағлуб этганди.
Изоҳ (0)