Польшалик диск улоқтирувчи Петр Малаховски хайрли иш учун Рио-де-Жанейро Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медалини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Петр Бразилияда ютиб олинган медални ким ошди савдосига қўймоқчи. Ундан олинган маблағ кўзнинг тўр пардаси ўсимтасига чалинган боланинг муолажасига сарфланади.
Медални спортчи даволанишнинг ушбу босқичида зарур бўлган 6,6 минг еврога сотишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)