АҚШ президенти Барак Обама 23 август, сешанба куни кучли сув тошқинидан жабрланган Луизиана штатига ташриф буюради. Бу ҳақда 19 август, жума куни Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Матбуот котиби томонидан тарқатилган ёзма баёнотда аниқлик киритилишича, Америка раҳбари Батон-Руж шаҳрига йўл олади. Эрнестнинг таъкидлашича, Обама томонидан ушбу қарор унинг маслаҳатчилари тавсиясига кўра қабул қилинган.
Обама сув тошқинининг вайронкор оқибатларини шахсан кўриш, мансабдор шахсларнинг кўрилаётган чоралар, жумладан, федерал ҳукумат жабрланган аҳолига қандай қўшимча кўмак бериши мумкинлиги ҳақидаги ҳисоботини тинглаш, шунингдек, Луизиана аҳолисини улар қўллаб-қувватланишига ишонтириш истагида.
Изоҳ (0)