Маврикийлик спортчи аёл Фабьен Сан-Луи триатлон бўйича Олимпия турнирида иштирок этади, онкологик хасталикка йўлиққани унинг йўлига тўғаноқ бўлмайди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Декабрь ойида шифокорлар сўлак безимда саратон борлигини аниқлади. Шу кундан бошлаб мен хасталикка қарши кураша бошладим. Онкология — таслим бўлиш учун сабаб эмас, хасталикни енгиш учун кучли бўлиш керак. Олимпиадада чиқишим боис ўзимни кучли ҳис қилмоқдаман», — деди аёл.
Сўлак бези саратони кам учрайдиган хасталик бўлиб, онкологик касалликларнинг 0,5–1 фоизини ташкил этади.
Изоҳ (0)