Рио—2016 Олимпиадасидан кейин Халқаро оғир атлетика федерациясига тегишли ҳар қандай мусобақалардан четлаштирилган учта мамлакат — Россия, Қозоғистон ва Беларусь Халқаро Арбитраж Судига даъво аризаси берди.
Халқаро оғир атлетика федерацияси мазкур уч мамлакат спортчиларини допинг қоидаларини бузганликда айблаб, 1 йилга мусобақалардан четлаштирганди. Бу ҳақда ташкилот президенти Тамаш Аян шахсан ўзи маълум қилганди, деб хабар берди «Оламспорт».
Халқаро Арбитраж Суди ишни қачон кўриб чиқиши маълум қилинмаган. Бунга қадар Германия оғир атлетика терма жамоаси Ўзбекистон ва яна бир қатор мамлакатларни допинг қоидаларини бузишда айблаб, уларни турнирлардан четлатиш кераклигига шаъма қилиб ўтганди.
Изоҳ (0)