Жанубий Корея қуролли кучлари денгиз пиёда қўшинлари сержантининг жасади ҳарбийлар томонидан КХДР билан чегарадаги кичик оролда аниқланди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганнинг жасадини эрталаб аниқлади. У кечки навбатчиликда бўлган ва Ёнпхёндо ороли қирғоқларини назорат қилган», – дея маълум қилди агентлик суҳбатдоши. Офицернинг чап қўлида бошқа ҳарбий хизматчининг номига рўйхатдан ўтказилган Daewoo K-1 автомати бўлган.
«Сержант қуроллар сақланадиган омборнинг калитига эга бўлгани учун бировнинг қуролини олган. Кузатув камераларида у автомат билан оператив пунктдан чиқиб кетаётгани қайд этилган», – дея қўшимча қилди манбанинг суҳбатдоши.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, суриштирув ишлари олиб бориляпти. «Рёнхап» агентлигига хабар қилинишича, 23 ёшли ҳарбий ўз жонига қасд қилгани истисно этилмаяпти. Сержант денгиз пиёда қўшинларида 2013 йилдан буён хизмат қилиб келганди.
Изоҳ (0)