КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакат бўйлаб велосипедчилар учун махсус йўллар тармоғини яратишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Охирги пайтларда мамлакатда миллий етакчи топшириғига биноан йўл қурилиши бўйича кўплаб лойиҳалар бошланди», — маълум қилди агентлик манбаларидан бири.
Унинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳалар реализацияси учун ҳукумат маҳаллий аҳолини, хусусан, фаол ўқувчиларни сафарбар этмоқда.
Пхеньянда илк велойўллар 2015 йилда пайдо бўлган эди. КХДРда велосипед кенг тарқалган ҳаракатланиш воситаси бўлиб, у шахсий автомобиль ва жамоат транспортининг ўрнини босади. Маҳаллий аҳоли ҳам мамлакатнинг ўзида, ҳам чет элда ишлаб чиқарилган велосипедлардан фойдаланади. Велосипедларни, шунингдек, туристлар ҳамда республикада доимий яшайдиган чет эл фуқаролари маъқул кўради. 2014 йилда КХДР биринчи марта хитойлик велотуристлар учун чегарани очди.
Изоҳ (0)