Эронда икки автобуснинг тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда, ISNA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Йўл полицияси маълумотларига қараганда, воқеа Теҳрон-Караж трассасида содир бўлди. Катта тезликда ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси ухлаб қолгани туфайли у йўл четида турган иккинчи автобус билан тўқнашиб кетди.
Воқеа жойида автотранспорт ҳаракати бир соат давомида тўхтаб қолди. Бу вақт ичида йўл хизматлари автобусларни ЙТҲ жойидан эвакуация қилди.
Изоҳ (0)