Ой бошидан буён содир этилган бир қанча терактлар муносабати билан Туркияда таҳликанинг юқори даражаси амалга киритилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Бу борадаги баёнотни мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим эълон қилди.
Охирги кунларда Туркиянинг Диёрбакир, Ван ва Элазиғ вилоятларида полиция идораларига ҳужумлар уюштирилди. Бунинг оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди ва яраланди.
Изоҳ (0)