Туркия полицияси 187 нафар тижоратчини ҳибсга олиш учун берилган рухсатнома асосида хусусий корхоналарга тегишли 200 та бинода тинтув ўтказди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, компаниялар раҳбарлари террорчи ташкилотга аъзоликда ҳамда унга моддий ёрдам кўрсатишда айбланмоқда.
Тинтувлар муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтариш муносабати билан олиб борилаётган текширув ишларининг бир қисмидир.
Изоҳ (0)