Яқинда Ўзбекистон техника бозорларига Хитойнинг LeTV компанияси смартфонлари кириб келгани маълум бўлган эди. Ушбу компаниянинг Ўзбекистонда тақдим этилган илк маҳсулотларидан бири LeTV X501 смартфони бўлди. Ускуна 7 миллиметр қалинликдаги, тилларанг бўёққа эга металлик корпус билан ажралиб туради, деб маълум қилади «Mobinfo.uz».
LeTV X501 8 ядроли, 2 ГГц такт частотали Helio X10 (MT6795) процессорига, 5,5 дюймли FullHD дисплейга, 3 Гб оператив ва 32 Гб доимий хотирага, 5 Мп селфи камераси ҳамда 13 Мп асосий камерага, тез қувватлантириш технологиясини қўллаб-қувватлайдиган 3000 мА/соат ҳамжли аккумуляторга эга. Смартфонни бармоқ излари сканери ёрдамида очиш мумкин.
Смартфон Android 5.0 оператив тизимида ишлайди. «Mobinfo.uz»да айтилишича, 13 август ҳолатига кўра Тошкент техника бозорида унинг нархи 1,3 миллион сўмни ташкил этмоқда.
LeTV X501 нинг техник тавсифи:
- 5,5 дюймли, FHD ечимли IPS дисплей;
- SIM-карта учун иккита слот;
- FDD / TD-LTE / WCDMA / GSM ва TDS тармоқлари;
- 8 ядроли, 2 ГГц частотали процессор;
- 3 Гб RAM;
- 32 Гб ROM (хотира картаси учун слот йўқ);
- Бармоқ излари сканери;
- 13 Мп ва 5 Мп камералар;
- WiFi 802.11 ac, Bluetooth 4.1, GPS/ГЛОНАСС/BDS;
- USB Type-C, ИК-порт;
- Ҳажми — 150,1 х 74,2 х 7,6 миллиметр;
- Вазни — 170 грамм;
- Аккумулятор — 3000 мА/соат, тезкор қувватлантириш технологияси;
- EUI 5.5 (Android 5.0);
- Металлик корпус.
Изоҳ (0)