Матбуотда пайдо бўлган хитойлик ҳомиладор аёл 17 ойдан буён фарзанди туғилишини кутаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда аёл ётган туғруқхона вакилларига асосланган ҳолда маҳаллий ахборот каналлари орқали маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Илгарироқ Хитойнинг Хунань провинциясида Ван Ши исмли аёл 17 ойдан буён фарзандининг дунёга келишини кутаётгани хабар қилинган эди. Аммо бу борадаги хабарлар тасдиқланмади.
«Биз таҳлил натижаларини олдик — мижоз ҳомиладорликнинг тахминан 38-ҳафтасида», — деди уни текширган доктор. Унинг таъкидлашича, аёл ҳомиладорликнинг 17-ойида эканлигини тасдиқлайдиган маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)