Рио–2016 Олимпиадасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган слалом бўйича Германия олимпия терма жамоаси мураббийи Штефан Хенценинг органлари тўрт кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «1news.az» хабар бермоқда.
Нохуш ҳодиса ўтган ҳафта содир бўлди. Таксида кетаётган Штефан Хенце жиддий автоҳалокатга учради ва бошидан жароҳат олди. Шифокорлар 35 ёшли Хенцени операция қилди, аммо унинг аҳволи яхшиланмади. 15 август куни у ҳаётдан кўз юмди.
Рио-де-Жанейро штатининг соғлиқни сақлаш органлари Штефан Хенце юрак, жигар ва иккита буйрак донори бўлганини маълум қилди. Бу тўрт кишининг жонини сақлаб қолди.
Слалом бўйича Германия олимпия терма жамоасига мураббийлик қилган Штефан Хенце 2004 йили Афинада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари жуфтлик каноэ баҳсларида кумуш медаль совриндори бўлган.
Изоҳ (0)