Ҳиндситоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги новвойхоналаридан бирида юз берган портлаш оқибатида камида уч киш ҳалок бўлди, яна икки нафари жабрланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, портлаш юз берган новвойхона Нью-Деҳлининг шарқий ҳудудида жойлашган. Новвойхона ходимлари портлаш қурбони бўлди. Ташрифчилар орасида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Портлашдан сўнг воқеа жойига ўт ўчирувчилар гуруҳи етиб келди. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)