Daily Mail нашри Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медаль соҳиби, Шимолий кореялик гимнастикачи Ли Сегваннинг юз ифодасига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда TJournal.
Ли Сегван Рио–2016 Олимпиада ўйинларида таяниб саклаш мусобақасида олтин медалга сазовор бўлди. Тақдирлаш маросимида мос равишда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган россиялик Денис Аблязин ва япониялик Кензи Ширакдан фарқли ўлароқ, Шимолий кореялик спортчининг юзида ҳеч қандай ҳиссиёт намоён бўлмади.
ОАВларга берган интервьюсида Ли шундай деди: «Мен давлатимиз раҳбарига ғалаба ҳиссини келтирганим учун қувончга тўлган эдим». Daily Mail нашрининг қайд этишича, Ли Сегван Шимолий Кореяга қайтишдан хафа эди.
Рио–2016 Олимпиадасида КХДР вакиллари мансабдор шахсларнинг қаттиқ назорати остида бўлиб турибди. Уларнинг барчасидан Олимпиада расмий ҳамкори – Samsung компанияси томонидан тақдим этилган телефонлар олиб қўйилган.
Изоҳ (0)