Жаҳон бокс кенгаши (WBC) россиялик боксчи Александр Поветкинни номаълум муддатга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Поветкиннинг допинг намунасида мельдоний аниқланган эди. Бунда бешта намунадан тўрттаси инкор этувчи натижани кўрсатган эди.
Эслатиб ўтамиз, Поветкин ва Уайлдер ўртасидаги жанг 21 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди, бироқ россиялик боксчининг организмида мельдоний қолдиқлари аниқлангани учун жанг номаълум муддатга қолдирилди. WBC Поветкинга нисбатан тергов иши давом этгунига қадар Деонтей Уалдерга ўз титулини ихтиёрий равишда ҳимоя қилиш ҳуқуқини берди.
Россиялик боксчи, шунингдек, жаҳон чемпиони номи учун курашга мажбурий даъвогар мақомидан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)